АҚШнинг
Солт-Лейк-Сити шаҳрида ажойиб бир ҳайкал бор:
баланд гранит устун устида глобус ва унинг тепасида икки қуш қанотини
ёйиб парвозга шай бўлиб турибди. Бу шу
шаҳар атрофига миллион-миллион чигиртка галаси ёпирилганда уларни қириб
ташлаган ва аҳолини очликдан сақлаб қолган балиқчи қушлар — чайкалар шарафига
ўрнатилган ҳайкалдир. Бу билан балиқчи қушлар фойдасиз ва, ҳатто, балиқларни
кўп ейиши билан кишиларга зарар келтиради, деган қарашлар рад қилинган эди.
Олимлар Қора денгиз соҳилидаги балиқчи
қушларнинг бир галаси палапомларини боқиш
даврида атрофдаги да-лалардан 22 тоннадан ортиқ зараркунанда
ҳашаротларни қиришини ҳисоблаб чиқишган. Албатта, балиқчи қушлар ҳаёти сув
билан боғлиқ бўлгани учун, асосан балиқ еб тирикчилик қилади. Бироқ уларнинг
зарари унчалик кўп эмас: бу қушлар энг аввало касал ва ўлган балиқларни ейди, шу билан касалликлар тарқалишининг олдини
ола-ди. Шунингдек, балиқчи қушлар балиқчилик корхоналари-нинг
чиқиндилари билан ҳам овқатланади.
Бу қушлар ҳамма
турининг сулар жуда кўп ва турли-туман) яшаш тарзи бир-бирига ўхшаш. Балиқчи
қушлар ҳавода чаққон парвоз қилганидек, сувда ҳам яхши сузади, денгизда узоқ
вақт бўла олади, ҳатто ухлайди ҳам. Шунинг-дек, ерда ҳам тез югура олади.Балиқчи қушлар,
одатда, гала-гала бўлиб, оддийгина ин қуришади ва 1-4 тадан тухум қўяди.
Палапомлари тез орада мустақил бўлиб олади,
тухумдан чиққач, бир ҳафтадан сўнг
сувда бемалол сузаверади, шундай бўлса-да, ота-оналари яна анчагача уларни озиқлантириб туришади.Балиқчи қушларни
ҳамма жойда учратиш мумкин: баъзи турлари
дарёларда, айримлари денгизларда яшайди. Шун-дай балиқчи қушлар борки,
улар иссиқни яхши кўради ва фақат иссиқ
денгиз соҳилларида, шимолийлари эса фақат қутб денгизларидагина яшашни
ёқтиради.