Одамлар
сабзавотни овқатга жуда қадимдан иш-латиб
келадилар. Ўрта Осиёда пиёз, сабзи, қалам-пир, турп ва бошқа сабзавот экинлари 2 минг йилдан илгари ҳам экилгани маълум. Сабзавот ўтсимон ўсимлик бўлиб, унинг бирор серсув қисми, чунончи сабзи, турп, шолғомнинг этли илдиз меваси; карам ва салатнинг барглари; гулкарамнинг ғунчаси: ровочнинг барг банди; помидор, бодринг, бақлажоннинг меваси овқатга ишлатилади.
Сабзавотлар мазали бўлиши билан
бирга жуда фойдали ҳамдир. Қутб доирасида лимон ўсмайди, лекин у ернинг иқлими шолғомкарам (кольраби) га жуда мос. Бу ўсимликда витамин С лимондаги-дан кам эмас. Шимолда яшовчилар лавша (цинга)
касаллиги билан оғримасликлари учун витамин С нинг аҳамияти жуда катта. Тузланган карамда ҳам витамин С кўп бўлади.
... Davomini o'qish »