Главная | Регистрация | Вход | RSSJuma, 10.05.2024, 03:19

SOFT PORTAL OF UZBEKISTAN

Меню сайта
Категории раздела
Kompyuterlar uchun [16]
Mobil telefon uchun [10]
Foydali maslahatlar [13]
Sport yangiliklari [5]
Oshxona [4]
Avto Olam [3]
Bu qiziq ... [42]
She'riyat [10]
Kitoblar [8]
Shou-Biznes [0]
Ilm-Fan [3]
Kashfiyotlar [7]
Latifalar [1]
Buyuk Siymolar [21]
Ibratli hikoyalar [4]
Topishmoqlar [6]
Aforizmlar [19]
Yulduzlar biografiyasi [2]
Dasturlash tillari [6]
Eng-Eng-Eng [4]
Hayvonot dunyosi [14]
Qiziqarli masalalar [1]
Salomatlik [2]
O'simliklar dunyosi [1]
Maqollar [7]
E-Book [1]
Мини-чат
Наш опрос
Saytimizga baho bering !
Barcha javoblar: 65
Статистика

Hozir saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

21:37
Сабзавот

Одамлар сабзавотни овқатга жуда қадимдан иш-латиб келадилар. Ўрта Осиёда пиёз, сабзи, қалам-пир, турп ва бошқа сабзавот экинлари 2 минг йилдан илгари ҳам экилгани маълум. Сабзавот ўтсимон ўсимлик бўлиб, унинг бирор серсув қисми, чунончи сабзи, турп, шолғомнинг этли илдиз меваси; карам ва салатнинг барглари; гулкарамнинг ғунчаси: ровочнинг барг банди; помидор, бодринг, бақлажоннинг меваси овқатга ишлатилади.

Сабзавотлар мазали бўлиши билан бирга жуда фойдали ҳамдир. Қутб доирасида лимон ўсмайди, лекин у ернинг иқлими шолғомкарам (кольраби) га жуда мос. Бу ўсимликда витамин С лимондаги-дан кам эмас. Шимолда яшовчилар лавша (цинга) касаллиги билан оғримасликлари учун витамин С нинг аҳамияти жуда катта. Тузланган карамда ҳам витамин С кўп бўлади.

Тез етиладиган, совуққа чидамли шолғом ҳатто музли Гренландиягача етиб борган. Шолғомда каротин моддаси бор. Лекин каротин ҳали витамин А эмас. Каротин витамин А нинг «яримфабрикати»: у организмда болаларнинг ўсишига ёрдам беради-ган, уларни шабкўрликдан ва юқумли касаллик-лардан асрайдиган витамин А га айланади. Каро тин қалампир, помидорда ва қизғиш-тўқ сариқ рангли бошқа барча сабзавотларда бўлади. Каро-тин энг аввало сабзида топилган. Сабзи латинчада «карота» дейилади, «каротин» ҳам шу номдан олинган.

Сабзавотлар^ одам организми учун зарур бўлган кальций, магний, натрий, темир, фосфор ва айниқса калий каби минерал тузЛар~ бор. Темир тузлари қовун ва помидорда кўп. Бу тузлар болалар ва кексаларга айниқса зарур. Бодринг иштаҳани очади, қалампир овқатни хушхўр қилади, овқат ҳазм бўлишига ёрдамлашади.

Гўшт одамнинг куч-қувватини оширади: гўштда оқсил кўп. Ловия, нўхат, дуккаклиларни ўсимлик-гўшт деб атайдилар. Улардо ҳам оқсил кўп бўлади.

Сабзавот одамларнинг соғлом бўлиб юришига ёрдам берибгина қолмай, балки касалликка ҳам даво бўлади. Халк, орасида пиёзнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўп гапирилади. Абу Али ибн Сино пиёзни кўпгина касалликларга даво сифатида ва иштаҳа очиш учун қўллаган. Нима учун пиёз арчган ва тўғраганда кишининг кўзидан ёш оқади? Тўғралган пиёздан учувчи моддалар (пиёзни хдмоя қилиб турувчи) — эфир мойлари тарқалади. Совет олими Б. П. Токин ўсимликлардаги учувчи моддалар (Токин уларни фитонцидлар деб атаган), жумладан саримсоқ ва пиёздаги фитонцидлар зарарли бак-терияларни ўлдиришини исботлаб берган. Фитон-цидлар фақат ўсимликларнинг ўзини эмас, балки одамларни   ҳам   бактериялардан   ҳимоя   қилади.

Ер куррасида сабзавот ўсимликларининг юздан ортиқ тури бор. Улар далалар ва сабзавот етиш-тириладиган ерларга ўз-ўзидан келиб қолган эмас. Юнонлар ёввойи петрушка ўсимлигидан Олимпиада ўйинлари ғолибларига гулчамбар ясаганлар. Ин-дейслар сабзавоти бўлмиш помидор Европада дастлаб гулзорларни безаш учун экилган. Амери-кадан биринчи келтирилган помидор меваларининг ранги сариқ бўлган. Итальянлар уларни «помо доро», яъни олтин олмалар деб аташган. Ҳозир биз рўзғорда ишлатиб келаётган помидорнинг номи шундан олинган.

Бир вақтлар ёввойи ҳолда ўсадиган сабзавот ўсимликлари инсон кўлида ўзгара бориб, маданий ўсимликка айланди. Сабзи кизғиш ва сариқ рангли бўлиб, ундаги каротин моддаси кўпайди, сабзининг илдиз меваси ҳам катталашди. Ёввойи турп кала-муш думидан йўғон бўлмаган бўлса, ҳозир оғирлиги 30 килограмм келадиган япон турпини қўлда кўта-риб туриш қийин. Бундан ҳам оғир бўлган улкан қовоқларни айтмайсизми, ҳар бирининг оғирлиги 100 килограммгача боради. Ер шарида сабзавот-лар ичида энг йириги ковоқ ҳисобланади.

Албатта, бундай ажойиб ўзгаришларнинг содир бўлиши учун минглаб йиллар керак бўлган. Узоқ вақт мобайнида кишилар уруғлик учун уларнинг энг яхшиларини танлаб келдилар. Вақт ўтиши билан турли сабзавотларнинг маҳаллий навлари яратилди. Деҳқончилик илмий асосда олиб борилиши муно-сабати билан сабзавотларнинг яна янги-янги навлари яратилмоқда.

Категория: O'simliklar dunyosi | Просмотров: 1652 | Добавил: WebmasterUz | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Yanvar 2011  »
DuSeChorPayJuShaYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта

Copyright MyCorp © 2024