Главная » 2010 » Dekabr » 30 » Дастурлаш тиллари ривожининг биринчи қадамлари
20:02
Дастурлаш тиллари ривожининг биринчи қадамлари
Биринчи ЭҲМ лар учун
дастурлани дастурчилар машина коди тилида ёзганлар. Бу жуда қийин ва узоқ вақт
талаб этадиган жараён эди. Дастур тузишни бошлаш ва ишлатиб кўриш орасида анча
вақт ўтар эди. Бундай муаммоларни ечиш фақатгина дастурлаш жараёнини
ривожлантириш, оптимизация қилиш орқалигина бажарилиши мумкин эди. Дастурчилар меҳнатини иқтисод қилувчи бундай "жихоз” ўрнини
қисм дастурлари эгаллади. 1944 йил августида релели "Марк-I” машинаси учун
Грейс Хоппер (дастурчи аёл, АҚШ нинг денгиз офицери) бошчилигида sin x ни
ҳисобловчи қисм дастури ёзилди.
Грейс Хоппердан
бошқалар ҳам бу ишда ортта қолмадилар. 1949 йилда Жон Моучли (ENIAK ЭҲМ си
ихтирочиларидан бири) юқори даражали дастурлаш тилларининг дастлабкиларига асос
бўлган Short Code системасини ишлаб чиқди. 1951 йилда Грейс Хоппер биринчи
бўлиб А-О компиляторини яратди.