Главная » 2013 » Oktabr » 9 » Хитойда Интернетни 2 миллион назоратчи кузатади
08:29
Хитойда Интернетни 2 миллион назоратчи кузатади
Хитойда интернетни 2 миллиондан ортиқ назоратчи кузатиб туради. Улар блоглар, микроблоглар ва бошқа ижтимоий тармоқларда одамлар нима ҳақда ёзаётганини кузатиб боради. Кўп ҳолларда назоратчилар чоп этилган материаллар ва уларга ёзиладиган шарҳларга эътибор бермайди. Улар асосан фойдаланувчиларнинг у ёки бу муаммо бўйича кайфиятини таҳлил қилади ва тадқиқот натижаларини буюртмачига, яъни давлатга беради. Хитой ҳукумати органлари октябрь ойи ўртасида интернет-назоратчиларнинг малакасини ошириш бўйича кенг миқёсли курсларни ташкил этмоқчи. Айтиш жоизки, ходимлар штати жуда катта бўлишига қарамасдан, уларга иш етарли. Фақатгина "Sina Weibo” микроблогининг ўзида 500 миллион фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, улар ҳар куни камида 100 миллион хабар қолдиради. Мутахассислар уларнинг ҳаммасини кузатиб бориши, таҳлил қилиши ва сиёсий жиҳатдан номаъқулларини олиб ташлаши керак, дея хабар беради BBC.