Бу қушни узун тумшуғи ва унинг остидаги халтаси (меш-коби) дан дарҳол
таниб олиш мумкин. Сакоқуш ов қилаёт-ган пайтида мешкобини балиқларга тўлдириб
олади, сўнг ўлжасини бамайлихотир ея
бошлайди. У биркозон, меш-кобчи куш ҳам деб
аталади.
,Сақоқушлар тўда бўлиб денгиз, дарё ва кўллар
қирғоғи-дагиқамиш тўпламлари, дарахт ёки ерга уяқуришади.
Сақоқуш териси остида ҳаво халтаси бўлганлиги сабабли
шўнғий олмайди. Фақат қўнғир сақоқушгина анча
баланд-ликдан тик учиб келиб сувга шўнғиши мумкин.
Шунинг учун ҳам бу қушлар саёз жойларда ов қилишади.
Агар улар дарёда ов қилишса, икки тўдага ажралиб, саф
торт-ган ҳолда бир-бирларига қараб сузиб,
балиқларни саёзроқ жойга ҳайдаб келадилар. Денгиз ёки кўлларда ов қилишса, доира
ҳосил қилиб, балиқларни ўртага ҳайдайдилар. Ёки ярим доира бўлиб туришиб балиқларни қирғоққа ҳайдаб борадилар ва уларни тўр халтага илинтиргандек
катта тумшуқлари билан сузиб
оладилар.
Сақоқушлар ов қилаётганларида балиқларни қўрқитиш учун қаттиқ қичқирадилар. Бироқ дам олиш пайтлари ёки
уялари (қушлар уяларини бориш қийин бўлган жойларга қуришгани
сабабли ҳам)яқинида жуда
эҳтиёткордирлар.
Ер куррасида сақоқушларнинг саккиз тури яшайди. Улар
асосан, ер шарининг иссиқ ва илиқ зоналарида анча кенг шарқалган. СССРда эса факат икки тури — пахмоқ ва пушти сақоқушлар учрайди. Ўзбекистоннинг Орол
ден-гизи, Амударё қирғоқларига
пахмоқ сақоқуш уя қуради. Пахмоқ
сақоқушнинг боши ва бўйнининг устки қисмида узун, буралиб турадиган, «жингалак» патлари бўлганлиги учун шундай аталади. Бу қуш йирик бўлиб, вазни 13
кило-граммгача, тана узунлиги қаноти
ёйилганда 2 метргача етади. Пушти
сақоқушнинг патлари пушти рангда бўлади. У пахмоқ сақоқушдан кичикроқ бўлиб, вазни 10—11 кило-граммга етади. Сақоқушлар яхши учади. Барча
сақоқушларда тўртала панжа ўзаро сузгач парда-лар
билан бирлашган бўлади; шунинг учун улар оёклари билан эшкак эшгандек сузади ва эшкак оёклилар (курак-оёқлилар) деб аталади.