Силовсин — уй
мушугининг аждоди бўлишига карамай, унга ўхшашлик томони жуда кам. Гап факат силовсиннинг катталигида ҳам эмас, чунки увннг узунлиги баъзида салкам бир ярим метрга етадл. Мушукнинг гавдаси чўзинчоқ ва оёқлари калта.
Силовсиннинг эса, аксинча, гавдаси калта-рок, оёқлари
узун, тўғри. Силовсин қулоғида узун туклардан
иборат шокиласи, юзининг икки томо-нила қалин соқоли бор. Деярли барча
мушуклар-нинг думи узун, силовсинда эса,
аксинча, худди кесиб қўйилгандек
калта бўлади. Мушукларнинг панжалари
ҳар бири алоҳида-алоҳида, силовсинда эса
улар парда билан бирлашган. Мушук енгил, дирмасдан ҳаракат қилади, силовсин қаттиқ, хулди ит сингари қадам ташлайди. Мушук узоқ масофага югура олмайди, итдан қочганда ҳам якин атрофдаги дарахт ёки деворгача югура олади, холос, силовсин эса ҳатто эриётган қор
устида ҳам тез югура олади, бунда унга панжа-лари орасидаги парда ёрдам беради.
Шундай
бўлишига қарамай, силовсин барибир мушук, у дарахтга чаққонлик билан чиқиб кетади, коронғида яхши кўради. Уй
мушукларига ўхшаб унинг эшитиш
лаёқати жуда яхши, хдд билиши эса сустроқ ривожланган. У овига сездирмай якинлашади ва яширинган жойида соатлаб сабр-токат билан ўлжасини пойлаб
ўтиради. Силовсин кур, рябчик, буғу
болаларини овлайди. Шунингдек у
қуённи ҳам, сичқонни ҳам ва бошқа кемирувчи-ларни ҳам тутиб еяверади. Уй ҳайвонларига деярли хужум қилмайди.
Силовсин
болалари туғилганда худди мушук боласига ўхшайди, бироқ икки-уч ҳафталик бўл-ганда, ҳали онасини эмишига
қарамай, ниначи ва кушларни ов қила бошлайди. Улар икки ойлик бўл-гандан кейин
онаси билан биргаликда дарахт илди-зи, дарахт ости ёки кавагидаги пала-партиш қурил-ган уясидан чиқиб, дайди ҳаёт
кечира бошлайди. Силовсин қалин ўрмонларда яшайди.