Архимед Юнонистоннинг буюк
олимларидан би-ри бўлган.Сиз ҳали мактабга
бормасингизданоқ Архимед ихтироларидан бири билан танишгансиз. Онангиз чучварага қийма чиқараётганда гўшт қиймалагич ичидаги
винтсимон вални кўргансиз, албатта. Гўшт қиймалагичнинг дастаси айлантирилганда
винтси-мон вал ҳам айланиб, гўшт бўлакларини пичоққа итариб беради. Ана ўша вал Архимед винти деб аталади,
лекин Архимед уни аслида гўшт қиймала-гач учун ўйлаб топмаган, балки экинларт сугориш мақ-садида дарёдан сув чиқариб берадиган машина учун яратган.
Архимед винти ҳар хил
машиналарда иш-латилади, буғдой, қум сингари
сочилувчан юкларни юқорига кўтариш учун хизмат
қилади, заводларда деталларни суриб беради.
Мактабда физика дарсида сиз Архимед қонуни билан танишасиз. Бу конун денгизда улкан кема-лар
нима учун чўкиб кетмаслигини тушунтириб беради.Архимед ричагларнинг ҳаракатланиш қонун-ларини ўрганиш билан шуғулланган. «Менга таянч нуқтасини берсангиз, Ерни ҳам ўрнидан қўзғатаман...», деган эди у. Олим бу сўзини мақтаниш учун айтган эмас, у буни аниқ хисоблаб чиққан эди.
Архимед ўз она шаҳри — Сиракузани ҳимоя қилиш
учун кўплаб ажойиб жанговар машиналар ясаган. Римликлар Сиракузага бостириб
келиш-ганида Архимеднинг ҳарбий машиналари
душман кемаларини чўктирган, уларни
парча-парча қилиб юборган, жангчиларини қирган. Бироқ шаҳар хи-моячиларининг қўшини сон-саноқсиз Рим қўшини
олдида жуда оз ва кучсиз эди, шунинг учун рим-ликлар Сиракузани босиб олишган.Афсонага кўра, ўша пайтда Архимед 75 ёшга
кирган эди. Рим жангчиси олимнинг
уйига бос-тириб кирганда у қумли яшик
устига энгашиб, нималарнидир
чизаётган чолни кўрган. Архимед эса бу
пайтда геометрик шаклларни чизар эди.—
Чизмаларимга қўлингни теккизма, — деб хи-тоб қилган Архимед. Жавоб ўрнига
жангчи қили-чини ишга солган ва буюк
олим қум устига йиқилиб, чизмаларини
конга бўяган.