Главная | Регистрация | Вход | RSSChorshanba, 27.11.2024, 06:00

SOFT PORTAL OF UZBEKISTAN

Меню сайта
Категории раздела
Kompyuterlar uchun [16]
Mobil telefon uchun [10]
Foydali maslahatlar [13]
Sport yangiliklari [5]
Oshxona [4]
Avto Olam [3]
Bu qiziq ... [42]
She'riyat [10]
Kitoblar [8]
Shou-Biznes [0]
Ilm-Fan [3]
Kashfiyotlar [7]
Latifalar [1]
Buyuk Siymolar [21]
Ibratli hikoyalar [4]
Topishmoqlar [6]
Aforizmlar [19]
Yulduzlar biografiyasi [2]
Dasturlash tillari [6]
Eng-Eng-Eng [4]
Hayvonot dunyosi [14]
Qiziqarli masalalar [1]
Salomatlik [2]
O'simliklar dunyosi [1]
Maqollar [7]
E-Book [1]
Мини-чат
Наш опрос
Saytimizga baho bering !
Barcha javoblar: 65
Статистика

Hozir saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

21:42
Бегемот

Қадимги римликлар Африкада Нил дарёсининг денгизга қуйилиш жойида бу қўпол, беўхшов беге-мотларни кўриб, уларни сув айғирлари, яъни «сув отлари» деб аташган экан. Агар бегемотнинг отга ўхшаб кишнаши демаса, унга ўхшаш жойи йўқ.Бегемот териси силлиқ, ялтироқ, туксиз ва сув-дан чиққани замон тез қурийди. Кўзи ва бурун тешиклари бўртиб чиққан, худди бақа ёки тим-соҳникига ўхшаш, бошининг юқори қисмида жой-лашган. Бу ҳайвон учун жуда қулай: худди сув ости кемалари дурбинидек сувдан кўзи ва бур-нини чиқариб ётаверади. Бегемотнинг кичкина қу-лоғи ҳам ҳамиша динг. Оёк панжалари орасида кичкина сузгич пардалари ҳам бор.

Бегемотлар иссиқ кунлари сувдан чиқмайди. Бир нечта бегемотдан иборат подаси ёки кичкина беге-мот оиласи сувда эринчокдик билан у ёқ-бу ёққа юради, пишқиради, баъзида дарё узра уларнинг ўкирган овозлари эшитилади. Уларга яқинлашиш анчагина хавфли: бегемотлар фақат одамга эмас, ҳатто қайиққа ҳам ҳужум қилади, уларнинг бақув-ват жағи қайиқ бортини худди тухум пўчоғидек чилпарчин қилиб ташлаши мумкин. Бегемот жағи-ни очганда худди чамадонга ўхшайди, қозиқ тиши-нинг узунлиги 70 сантиметрга етади. Айниқса унинг пастки қозиқ тиши катта бўлиб, у шу тиши билан худди экскаватор ковшига ўхшаб сув остидан ўтларни йиғиштириб олади.

Баъзан, кўпинча тунда улар қирғоқ бўйида ўсган барра ўтлар билан овқатлангани сувдан чиқади. Гоҳ-гоҳида дарё яқинидаги далаларга боришади, улар, айниқса, маккажўхорини хуш кўришади. Юм-шоқ тупроқда уларнинг тўртта йўғон, калта оёқлари изигина эмас, балки йўғон қорнининг излари ҳам кўзга яққол ташланади. Чунки катта ёшдаги беге-мотнинг оғирлиги уч тоннадан ортиқ бўлади. Бола-лари ҳам 35-40 килограмм вазнда туғилади.Икки-уч ҳафтадан кейин бегемот боласи онаси кетидан эргашиб юриб, ўт ея бошлайди, лекин бегемотлар бари бир кўп вақтини сувда ўтказади.Одамлар бегемотларни гўшти, қалин териси ва қимматбаҳо қозиқ тиши учун овлашган.Шимолий ва Жанубий Африкада бегемотлар деярли бутунлай қирилиб кетган. Эндиликда улар-ни Шарқий ва Марказий Африкадагина — фақат қўриқхоналарда учратиш мумкин.

Категория: Hayvonot dunyosi | Просмотров: 990 | Добавил: WebmasterUz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Yanvar 2011  »
DuSeChorPayJuShaYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта

Copyright MyCorp © 2024