-
Boshqalardan ustun bo'lishimiz muhim emas. Asl muhim bo'lgan narsa, kechagi
holimizdan ustunligimizdir.
- Do'stingini tez-tez ziyorat eting, chunki ustida yurilmagan yo'llar tikan va
butalar bilan qoplanadi.
... Davomini o'qish »
- Fursati kelmaguncha iste'dodlar oz ishga yaraydi.
- Har aqlsizga hayron bo'lish bilan boshqa bir aqlsiz maydonga chiqadi.
- Ideallar yulduzlar kabidir, ularni tutib bo'lmaydi, ammo qorong'i kechalarda
yo'limizga ular rahbarlik qiladilar.
... Davomini o'qish »
- Kichik baliq o'lgunga qadar katta baliq bo'lishni umid
qiladi.
- Kar er bilan ko'r xotin baxtli juftlikdir.
- Va'dalar mamlakatida inson ochlikdan o'ladi.
... Davomini o'qish »
- Oltin olov bilan, ayol oltin bilan, erkak ayol bilan
imtihon qilinadi.
- Birlashish boshlanishdir, birlikka erishish taraqqiyotdir, birlikda ishlash
mufaffaqiyatdir.
- Jasur odamning boqishi qo'rqoqning qilichidan ko'proq dushmanni titratadi.
... Davomini o'qish »
- Daraxt qanchalik yuksak bo'lsa bo'lsin, baribir yaproqlari
yana yerga to'kiladi.
- Boshqalarga ta'na qilgandek o'zingga ta'na qil, o'zingni kechirganing kabi
boshqalarni kechir.
- Muvaffaqiyatsizlik insonga ko'p narsalar o'rgatadi.
... Davomini o'qish »
АҚШнинг
Солт-Лейк-Сити шаҳрида ажойиб бир ҳайкал бор:
баланд гранит устун устида глобус ва унинг тепасида икки қуш қанотини
ёйиб парвозга шай бўлиб турибди. Бу шу
шаҳар атрофига миллион-миллион чигиртка галаси ёпирилганда уларни қириб
ташлаган ва аҳолини очликдан сақлаб қолган балиқчи қушлар — чайкалар шарафига
ўрнатилган ҳайкалдир. Бу билан балиқчи қушлар фойдасиз ва, ҳатто, балиқларни
кўп ейиши билан кишиларга зарар келтиради, деган қарашлар рад қилинган эди.
... Davomini o'qish »
Қадимги римликлар Африкада Нил дарёсининг денгизга қуйилиш жойида бу қўпол, беўхшов
беге-мотларни кўриб, уларни сув айғирлари,
яъни «сув отлари» деб аташган экан. Агар бегемотнинг отга ўхшаб кишнаши
демаса, унга ўхшаш жойи йўқ.Бегемот териси силлиқ, ялтироқ, туксиз ва сув-дан
чиққани замон тез қурийди. Кўзи ва бурун тешиклари
бўртиб чиққан, худди бақа ёки тим-соҳникига ўхшаш, бошининг юқори
қисмида жой-лашган. Бу ҳайвон учун жуда қулай: худди сув ости кемалари дурбинидек сувдан кўзи ва бур-нини
чиқариб ётаверади. Бегемотнинг кичкина қу-лоғи ҳам ҳамиша динг. Оёк панжалари
орасида кичкина сузгич пардалари ҳам бор.
... Davomini o'qish »
Хайвонлар учун киш огир давр: совук. овкат оз. Утхўр хайвонларгина эмас. балки йирткичларга хам узлари учун овкат
топиш анча кийин. Хашаротхур-ларнинг ахволи янада огир: кишда хашаротларни
каердан топиш мумкин?
... Davomini o'qish »
Юракнинг уриши, денгиз сувининг қирғоққа шитоб билан урилиши ва қайтиши, қуёшнинг чиқиши ва ботиши, йил фаслларининг алмашиниб туриши... Бу ҳодисалар ўртасида қандай умумийлик бор? Умумийлик шундаки, бу ҳодисаларнинг ҳаммаси гўё вақтни хисоблагандек маълум вақт оралиғида такрорланадиган даврий
ҳодисалардир. Инсон кун билан туннинг
алмашинувини, қуёш ва ойнинг ҳаракатини кузатар
экан, йилни ойларга, ойларни кунларга. кунларни эса вақтнинг яна ҳам кичикроқ ораликлари
— соатлар ва минутларга бўладиган бўлди.
... Davomini o'qish »
Одамлар
сабзавотни овқатга жуда қадимдан иш-латиб
келадилар. Ўрта Осиёда пиёз, сабзи, қалам-пир, турп ва бошқа сабзавот экинлари 2 минг йилдан илгари ҳам экилгани маълум. Сабзавот ўтсимон ўсимлик бўлиб, унинг бирор серсув қисми, чунончи сабзи, турп, шолғомнинг этли илдиз меваси; карам ва салатнинг барглари; гулкарамнинг ғунчаси: ровочнинг барг банди; помидор, бодринг, бақлажоннинг меваси овқатга ишлатилади.
Сабзавотлар мазали бўлиши билан
бирга жуда фойдали ҳамдир. Қутб доирасида лимон ўсмайди, лекин у ернинг иқлими шолғомкарам (кольраби) га жуда мос. Бу ўсимликда витамин С лимондаги-дан кам эмас. Шимолда яшовчилар лавша (цинга)
касаллиги билан оғримасликлари учун витамин С нинг аҳамияти жуда катта. Тузланган карамда ҳам витамин С кўп бўлади.
... Davomini o'qish »
Кўзимиз кўради, қулоғимиз эшитади, бурнимиз ҳид билади, тилимиз таъм билади, теримиз ташқи таъсиротларни сезади. Демак, сезги органлари одам ва ҳайвонларга ташқи муҳитдан келадиган таъсиротларни қабул қилишга ёрдам беради.
Кўзни ихчам фотоаппаратга
ўхшатиш мумкин. Кўзгуга қарасангиз, ҳар бир
кўзнинг ўрта қисми-да кичкина қора доирача
борлигини кўрасиз. Бу — кўз қорачиғи. Унинг
тешигидан худди фотоаппарат объективидан
ўтганидек ёруғлик нури ўтади ва кўз ичида олдимизда
турган нарсанинг кичкинагина тасвири пайдо бўлади.
... Davomini o'qish »
Силовсин — уй
мушугининг аждоди бўлишига карамай, унга ўхшашлик томони жуда кам. Гап факат силовсиннинг катталигида ҳам эмас, чунки увннг узунлиги баъзида салкам бир ярим метрга етадл. Мушукнинг гавдаси чўзинчоқ ва оёқлари калта.
Силовсиннинг эса, аксинча, гавдаси калта-рок, оёқлари
узун, тўғри. Силовсин қулоғида узун туклардан
иборат шокиласи, юзининг икки томо-нила қалин соқоли бор. Деярли барча
мушуклар-нинг думи узун, силовсинда эса,
аксинча, худди кесиб қўйилгандек
калта бўлади. Мушукларнинг панжалари
ҳар бири алоҳида-алоҳида, силовсинда эса
улар парда билан бирлашган. Мушук енгил, дирмасдан ҳаракат қилади, силовсин қаттиқ, хулди ит сингари қадам ташлайди. Мушук узоқ масофага югура олмайди, итдан қочганда ҳам якин атрофдаги дарахт ёки деворгача югура олади, холос, силовсин эса ҳатто эриётган қор
устида ҳам тез югура олади, бунда унга панжа-лари орасидаги парда ёрдам беради.
... Davomini o'qish »
Одамлар илк бор қўлга ўргатган ёввойи ҳайвон-лардан бири тур буқаси (ибтидоий буқа) дир. Бун-дан
бир неча минг йиллар аввал овчилар ёш тур буқачаларини тутиб, манзилгоҳларига
келтирдилар ва уларни қўлга ўргата бошладилар. Ҳозирги хона-ки
сигирлар ана ўша тур сигирларидан тарқалган, деб
ҳисобланади.
... Davomini o'qish »
Қанотлари билан думи қора, қанотларида оқ-сариқ
катта-катта доғлари бор сайроқи қушларни
кўргансиз, албатта. Ана шу қуш-лар
саъва (бўзбош) деб аталади. Саъва-лар
чумчуқдек келади-ю, лекин тана ту-зилиши ундан фарқ қилади. Тумшуғи сер-бар
қизил йўл билан ўралган. Жиғилдо-нининг
иккала ёнида, оқ ранг устида икки-та
оч жигар ранг холи бўлиб, тўшининг устки
қисмигача тушиб келади. Бошининг тепаси
ва орқаси кул рангнамо-қўнғир. Ўзбекистонда
саъвалар (бўзбошлар) Чатқол тизмаси,
Нурота. Туркистон. ЗарафшонҲисор тизмалари. Кўхитанг ва Бо-ботоғда уя қуради Уясини кенг баргли дарахтларнинг энг юқори шохига саватча шаклида қуради. 4—6 тагача бўлган пала-помларини ота-онаси хашаротлар бериб боқишади. Саъвалар зарарли хашаротларни, айниқса шира (ўсимлик бити)ларни кириб, қишлоқ
хўжалигига фойда келтиради. Бу қушча
кенг баргли ўрмонлар ва тоғолди жойлардаги
боғларда яшайди. Катта шаҳарлар ва
водийларда саъвалар октябрь охирида
пайдо бўлади ва март охирига-ча шу
жойда қолади.
... Davomini o'qish »
Бу қушни узун тумшуғи ва унинг остидаги халтаси (меш-коби) дан дарҳол
таниб олиш мумкин. Сакоқуш ов қилаёт-ган пайтида мешкобини балиқларга тўлдириб
олади, сўнг ўлжасини бамайлихотир ея
бошлайди. У биркозон, меш-кобчи куш ҳам деб
аталади.
,Сақоқушлар тўда бўлиб денгиз, дарё ва кўллар
қирғоғи-дагиқамиш тўпламлари, дарахт ёки ерга уяқуришади.
... Davomini o'qish »
Қачонлардир
бу
ҳайвон
ер
юзининг
деярли
ҳамма
жойида яшаган. Ҳозирги вақтда эса Африка ва Осиённиг айрим районларидагина сакланиб қолган, сони ҳам бир неча минг, холос. Камайиб кетиши бежиз эмас; каркидонни гўшти ва ёғи учун маҳаллий аҳоли, шохи билан савдо қилиш учун эса овчилар қириб ташлашмокда.
Бир
неча
ўн
йил
аввал
бу
ҳайвоннинг
шохи
Африкадан
хар
йили
ўнлаб
минг
килограмм миқцорда олиб кетиларди. Каркидон-нинг шохи катта бўлса ҳам (баъзи турларида узунлиги 70 сантиметргача
боради),
унчалик
огар
эмас;
унинг
ичи
говак
бўлиб,
ўзаро
ғоятда
жипс
сиқилган
юпқа
шох
моддадан
иборат
«қилча»-лардан ташкил топган. Юзлаб килограмм шох тўплаш учун эса қанча ҳайвонни қириб ташлаш керак бўлади! Ана шу сабабли ҳам каркидон ер юзида жуда кам қолган.
Бироқ
каркидоннинг
шохи
юпқа
«қилча»
лардан
иборат
эканлигига
қарамай,
у
даҳшатли
қурол
ҳисобланади.
Узунлиги
2—4
метр,
баландлиги
қарийб
2
метр
ва
огарлиги
2—3
тонна
келадиган
баҳайбат
ҳайвон
улкан
шохини
ўқталганича
учиб
келаётганини
бир
тасаввур
қилиб
кўринга!
Унинг
рўпарасида
ҳайвон
ёки
одам
турадими
—
бари
бир
уни
албатта
ҳалокат
кутади.
... Davomini o'qish »
Дала-даштда ёки ҳовли, боғларда учрайдиган чаққон
калтакесакни қай бирингаз кўрмагансиз! Унинг
узунлиги 18 сантиметрга яқин бўлиб, ана шу тананинг ярми ингачка ва эгилувчан думига тўғри келади. Тирик туғадиган калтакесакнинг танаси шох моддали тангачалар билан қоплан-ган, бошида эса шох моддали йирик калқонлари ҳам бор. Қўрққан калтакесак дарҳол думини ташлаб қочиб қолади. Бу унинг душманларидан ўзига хос химоя воситаси бўлиб, думдан айри-либ бўлса ҳам жонини омон сақлагани маъкул. Бунинг устига унинг думи ерда гоҳ йиғилиб, гоҳ тўғриланиб тўлғаниб ҳаракат қилади. Рақиби диққатини ана шу думга қаратгани замон, дум эгаси ўзининг яширин уясига қочиб қолади. Бир неча ҳафта ўтгач, эски дум ўрнида унча узун бўлмаган янги дум ўсиб чиқади.
... Davomini o'qish »