Кўзимиз кўради, қулоғимиз эшитади, бурнимиз ҳид билади, тилимиз таъм билади, теримиз ташқи таъсиротларни сезади. Демак, сезги органлари одам ва ҳайвонларга ташқи муҳитдан келадиган таъсиротларни қабул қилишга ёрдам беради.
Кўзни ихчам фотоаппаратга
ўхшатиш мумкин. Кўзгуга қарасангиз, ҳар бир
кўзнинг ўрта қисми-да кичкина қора доирача
борлигини кўрасиз. Бу — кўз қорачиғи. Унинг
тешигидан худди фотоаппарат объективидан
ўтганидек ёруғлик нури ўтади ва кўз ичида олдимизда
турган нарсанинг кичкинагина тасвири пайдо бўлади.
Табиат кўриш органи — кўзни жуда
яхши му-ҳофаза қилади. Пешанадан тер
оқиб тушса, қуюк. қош киприклари уни тўсиб
қолади. Шамолда чанг келиб урилса, кўз киприклари уни тутиб
қолади. Агар кўзга чанг зарралари кириб
қолса, кўз қовок-лари уларни
шилимшиқ билан ўраб олади, кўз қовоғининг
ичи нам бўлади. Кўз қовоқлари очилиб-юмилиб,
кўзга кирган чанг зарраларини ювиб туради. Буни автомобилнинг олд
ойнасига тушган ёмғир томчиларини ёки қор
учқунларини «қортоза-лагичлар» тозалаб
туришига ўхшатиш мумкин. Агар кўзнинг
олдида унга хавф туғдирадиган би-рор
нарса пайдо бўлиб қолса, биз ҳали ўйлаб улгурмасимизданоқ ўз-ўзидан
юмилиб қолади.
Қулоғимиз эшитади. Қулоқ
супраси товушнинг қайси томондан келганини билишга
ёрдам беради. Қулоқ супрасининг ўртасида
кичкина тешик бор. Бу тешик оркали товуш қулоқ
ичкарисига киради. Юпка ва эластик ноғора парда
товушни тўсади. Товуш бу пардани тебратади ва
товуш тўлқинлари ўрта кулоққа ўтади. Лекин ҳали ҳеч нарса эшитил-майди. Товушдан фақат учта нозик эшитув суяк-чалари — болғача, сандон ва узанги тебранади. Улар ўз тебранишларини ички қулоқни тўлдириб турган суюкликка ўтказади. Ана шу ички қулоқ товушни кабул килиб, уларни мияга ўтказади.
Бурун хидларни сезади. Агар биз бирор нарса-нинг хидини билмокчи бўлсак, бурнимиз билан
ҳа-вони хидлаб кўрамиз. Ҳаво буруннинг эгри-бугри каналлари орқали ўтиб, ички пардани қоплаб олган сезги нукталарига таъсир қилади, сезги нуқталари эса хид хақидаги маълумотларни мияга етказади.
Лекин сиз буруннинг бир
вақтнинг ўзида ҳам фильтр, ҳам иситкич, ҳам
соқчилик пости эканли-гини билмасангиз ҳам
керак.