Одамлар илк бор қўлга ўргатган ёввойи ҳайвон-лардан бири тур буқаси (ибтидоий буқа) дир. Бун-дан
бир неча минг йиллар аввал овчилар ёш тур буқачаларини тутиб, манзилгоҳларига
келтирдилар ва уларни қўлга ўргата бошладилар. Ҳозирги хона-ки
сигирлар ана ўша тур сигирларидан тарқалган, деб
ҳисобланади.
Қадимги кўчманчи қабилалар сигир ва буқаларни
фақат гўшт ва териси учун кўпайтирганлар. Кейин-чалик ўтроқ ҳаётга ўтилиши ва
деҳқончилик ривож-лана бориши билан одамлар кучли
ҳайвонларни қўшга қўшадиган ва улардан оғир
юкларни ташишда фойдаланадиган бўлдилар.
Қадимги одамлар учун сигир ва буқаларнинг аҳамияти шу даражада улкан эдики, кўпчилик халқ-лар
уларни илоҳийлаштирганлар. Сигирдан ажойиб озуқа — сут соғиб
олишни одамлар бундан 3000 йилча илгари билганлар.
Сигир ҳозир ҳам ўзининг қадимги
таърифи — етти хазинанинг бири эканлигини
йўқотган эмас. Сигир сут беради, сут эса ёғ, қаймоқ, қатиқ, сузма, пишлоқ деган сўздир. Сигир гўшти эса истеъмол қилинади.
Сигирдан 20 литр ва ундан ҳам кўпроқ
сут соғиб олинади. Бу деярли икки челак сут, деган сўз. Ярославль сигир зотининг баъзиларидан суткада 80 литргача сут соғиб олинади.
Сигирларнинг зоти кўп. Кўпинча,
уларнинг зоти етиштирилган жойи номи
билан аталади. Масалан, Кострома, Ярославль,
Холмогори, Гол-ландия, Швейцария ва ҳоказо. Бу
сигир зот-ларининг ҳар бири учун ўзининг кўпайтирилган жойи, яйлови, иқлими ва бошқа табиий шароитлари мос
келади.
Хар бир сигир зотининг афзаллиги ва камчи-лиги бор. Баъзи сигирлар кўп сут беради, лекин сути қуюк бўлмайди. Бошқаларининг сути кам, лекин қуюк бўлади. Олимлар кўп сут берадиган, айни пайтда сути қуюқ сигир зотини етиштириш устида ишламокдалар.
Сигирни зотли деган билан иш
битмайди. Сигир серсут бўлиши учун унга
яхши қараш ва уни яхши боқиш керак. Сигирни
серсут қилиш учун чорвадордан кўп куч, меҳнат ва
моҳирлик талаб этилади.
Ўзбекистонда ўтлоқ ерлар кам
бўлгани учун революциягача жайдари сигир
тарқалган. Ҳозирги пайтда зотли сигирлар кўпайиб
бормоқда.