Дала-даштда ёки ҳовли, боғларда учрайдиган чаққон
калтакесакни қай бирингаз кўрмагансиз! Унинг
узунлиги 18 сантиметрга яқин бўлиб, ана шу тананинг ярми ингачка ва эгилувчан думига тўғри келади. Тирик туғадиган калтакесакнинг танаси шох моддали тангачалар билан қоплан-ган, бошида эса шох моддали йирик калқонлари ҳам бор. Қўрққан калтакесак дарҳол думини ташлаб қочиб қолади. Бу унинг душманларидан ўзига хос химоя воситаси бўлиб, думдан айри-либ бўлса ҳам жонини омон сақлагани маъкул. Бунинг устига унинг думи ерда гоҳ йиғилиб, гоҳ тўғриланиб тўлғаниб ҳаракат қилади. Рақиби диққатини ана шу думга қаратгани замон, дум эгаси ўзининг яширин уясига қочиб қолади. Бир неча ҳафта ўтгач, эски дум ўрнида унча узун бўлмаган янги дум ўсиб чиқади.
Калтакесакнинг оёқлари тўртта
бўлиб, ҳар бир оёғида бештадан бармоқлари,
бармоқ учларида эса ўткир тирноклар бор. Кўзлари
йирик бўлиб, киприклар билан ўралган. Кўздан
орқарокда қулоқ тешиклари ўрнашган.
Калтакескак фақат яхши кўрадигина эмас, балки жуда
яхши эшитади ҳам.
Калтакесакларнинг тана ҳарорати
ҳамма судра-либ юрувчиларга ўхшаб беқарор
бўлади. Улар-нинг ҳарорати атроф муҳит
ҳарорати ўзгаришига боғлиқ бўлади. Мана
шунинг учун ҳам калтакесак-лар эрталабки
офтобда исиниб олишни яхши кўришади, чунки улар
тунда совиб, кам ҳаракат бўлиб қолади.
Қиш киргач, калтакесаклар
уясига ёки дарахт илдизлари остига мумкин қадар ичкарироқ кириб олиб
тошдек қотади ва ўлганга ўхшаб кўринади. Аммо
баҳор қуёши қиздира бошлаши биланоқ, уларга
жон кириб яна чумоли, капалак, қўнғиз ва бошқа ҳашаротларни ов қилишни бошлаб
юбора-дилар.
Кўп калтакесаклар тери сифат
тухум қўяди. Ана шу тухумлардан кейинчалик
кичкина калта-кесаклар чиқади. Аммо баъзилари
ўз танаси ичида тухум қўяди ва болалари
очиб чиққанидан •кейингана туғади. Шунинг учун ҳам улар тирик туғувчилар
деб аталади.
Мамлакатимизнинг жанубида
калтакесакнинг жуда кўп турлари мавжуд. Ўрта
Осиё чўлларида узунлиги бир ярим метрдан
ошадиган бўз эчкемар учрайди. Бироқ,
Шарқий Индонезияда яшовчи гигант ёки комодо
эчкемари ундан ҳам йирик — узунлиги уч метрдан ортиқ. Бундай улкан йиртқич калтакесак бемалол буғу ёки тўнғизни енга олади.
Баъзи калтакесаклар илонга
ўхшаб кетганидан одамлар улардан қўрқишади.
Мамлакатимиз ўрмон-ларида кичкина, беозор
калтакесак яшайди. Унинг узунлиги ярим метрча бўлиб, оёқсиз, танаси усти ялтироқ сарғиш рангда бўлади. Уни кўпинча заҳар-ли медянка билан адаштиришади. Аслида эса, бу калтакесак — мўрт урчуқча. Урчуқча калтакесак кўзлари
киприк билан қопланган(илоннинг киприклари бўлмайди), кўзларидан орқарокда қулоқ тешиклари кўринади (илоннинг ташқи қулоғи бўл-майди), у ҳам бошқа калтакесакларга ўхшаб ду-мини ташлайди (илон дум ташламайди). Урчуқча калтакесак шиллиққурт, чувалчанглар билан
овқатланади.
Янада йирикроқ оёқсиз калтакесак
Кавказ ва Ўрта Осиёда учрайди. Узунлиги бир метрдан ошадиган
бу калтакесакнинг номи сариқ илондир. У
худди урчуқча калтакесакка ўхшаш беозор бўлиб, шиллиққурт ва қўнғизлар билан овқатла-нади.
Гекконларнинг оёқ бармоклари
бир оз кенгайган бўлиб, майда тукчалар билан
қопланган. Бундай калтакесаклар деворлардаги
ғадир-будир жойларга маҳкам тирмашиб,
чаққонлик билан югуриб чиқиб-тушишади, шу
йўл билан улар уйдаги ҳаша-ротларни тутиб ейди.
Жуда ғалати калтакесаклар —
заҳартишлилар Марказий Америкада яшайди. Уларкинг пастки жағида заҳарли без (илонларнинг заҳарли бези юқори жағда бўлади) мавжуд. Агар за. ^ртишли калтакесак одамни чақса, оғриғи жуда кучли бўлади.