Юракнинг уриши, денгиз сувининг қирғоққа шитоб билан урилиши ва қайтиши, қуёшнинг чиқиши ва ботиши, йил фаслларининг алмашиниб туриши... Бу ҳодисалар ўртасида қандай умумийлик бор? Умумийлик шундаки, бу ҳодисаларнинг ҳаммаси гўё вақтни хисоблагандек маълум вақт оралиғида такрорланадиган даврий
ҳодисалардир. Инсон кун билан туннинг
алмашинувини, қуёш ва ойнинг ҳаракатини кузатар
экан, йилни ойларга, ойларни кунларга. кунларни эса вақтнинг яна ҳам кичикроқ ораликлари
— соатлар ва минутларга бўладиган бўлди.
Лекин, вакт кандай ўлчанади? Вақтни ўлчайди-ган биринчи курилма куёш соатидир. Уни ясаш жуда осон эди: очик. текис майдон ўртасига
қозиқча қоқиларди. Ҳаво очик
кунларида қозиқ худди ҳо-зирги
соатларнинг циферблати каби чизиб даража-ланган майдончага соя ташларди. Кун давомида соя силжир ва унинг вазиятига қараб одамлар вақтни аниклардилар. Бирок, булутли кунларда ва кечалари
қуёш соати «ишлай» олмасди. Шуни эътиборга
олиб, сув соатлари ўйлаб чиқарилди. Бу
соатда сув бир идишдан иккинчисига том-чилаб
тушиб туради. Бунда соатнинг калкиб турувчи стрелкаси (мили) кўтарилар ёки пасаярди. Бундай соат кечаси ҳам, кундузи хам вактни кўрсата олган, лекин унга сув куйиб туриш эсдан чикмас-лиги керак эди. Бир колбадан иккинчисига қум ингичка найча орқали тўкилиб турадяган қум соат-лари эса бизгача етиб келган. Лекин бу соатлар-нинг ҳаммаси ҳам унчалик кулай эмас эди. Илгарилари
Шарқ мамлакатларида. жумладан Ўр-та Осиёда
ҳам сув, қум ва куёш соатидан фойда-ланилган.
Олимлар механик соат ҳакидаги
биринчи маъ-лумотни қадимги Византия кўл
ёзмаларида уч-ратдилар. Бу қўл ёзмадаги
маълумотлар 578 йилга оиддир.
Биринчи механик соатларда факат
битта стрел-ка — соат стрелкаси бўлган.
1404 йили Москва Кремлида
Россияда биринчи минора соати қурилди. Кўп ўтмай
минора соатлари бирин-кетин бошқа шаҳарларда ҳам
пайдо бўла бошлади.
Яна юз йилларча вақт ўтганидан
кейин Европада биринчи чўнтак соатлари ясалди.
1657 йили голланд олими X. Гюйгенс соатга маятник ўрнатди. Маятник (пастки учида оғир тоши бўлган узун стержень) бир текис тебраниб туради. Унинг ҳар бир тебраниши бир хил вақт
оралиғида содир бўлади. Маятниксиз соатлар бир кунда 15 минутча илгарилаб кетар ёки орқада қоларди. Ҳозирги маятникли аниқ соатлар бир суткада бир секундгина илгарилайди ёки орқада қолади. Маятник соатнинг ишини тартибга солиб туради.
Ҳамма соатларда албатта яна бир
деталь: энергия манбаи бор. Бу оғир юк, пружина
ёки электр батареясидир. Яқин-яқинларгача
соат миллари — стрелкалар: -соат, минут, секунд
стрелкалари ҳамма соатлар-нинг муҳим қисми
ҳисобланарди. Ҳозир эса стрелкасиз ва
циферблатсиз соатлар тобора кўпайиб бормокда.
Соат юзасида туйнукча қилинади,
унда соатлар, минутлар ва секундларни кўрсатувчи рақамлар бирин-кетин алмашиниб туради. Ҳозирги пайтда баъзи
соатлар ҳатто ой, число ва ҳафта кунларини ҳам кўрсатади.
Ҳозирги замон фани ва техникаси соатлардан тобора катта аниқлик талаб қилмоқда, оддий механик маятник эса эндиликда бундай талабга жавоб бера олмайди. Ҳозир кварцли соатлар кашф
этилган. Унда «маятник» вазифасини электр ток таъсирида тебранувчи кварц
пластинка бажаради. Кварц «маятникли»
соатлар 30 йил давомида атиги бир
секунд илгарилаб кетади ёки орқада қолади.
Янада аниқроқ «маятниклар» топиш учун мураккаб
тебранма ҳаракатда бўлган молекула ва атомлардан
фойдаланила бошланди. Атом ва моле-куляр
соатлар ҳозирги даврда энг аниқ соатлар ҳисобланади.
Соат — жуда нозик ва аниқ
механизм. Шу сабабли, соатларнинг
конструкциясини ишлаб чиқиш жараёнида инсон хилма-хил аниқ асбоб-лар ва механизмлар ясашни ўрганди. Соатлар-нинг аниқлиги
ҳатто маталлар орқали ҳам ифо-даланган:
«худди соатдек ишлайди» ибораси халқ орасида
жуда аниқ ишлайди, деган маънони англатади.