Какликни кўпчилик яхши билади.
У товуқси-монлар туркумига мансуб. Унинг тумшуғи ва оёқ-лари қизил. Эркагининг
пешанаси қора, бошининг тепаси кўкимтир кул
ранг бўлиб, қизғиш ғубори қсра йўлли. Какликнинг кўкраги оч ҳаво
ранг. Оёкларида пихи бор. Оғирлиги 800
граммгача боради. Макиёни эса тўқ кул
ранг, жуссаси кичик-роқ, оёқларида пихи йўқ. Каклик ўтроқ яшашга мослашган. Тез
югуради, аммо узоққа уча олмайди.
Каклик Жанубий Европа, Кичик,
Ўрта ва Марка-зий Осиёда кўп тарқалган.
Республикамизнинг деярли ҳамма тоғларида, айниқса Боботоғ, Кўҳи-танг тоғларида ва Ҳисор тизмаси тармоқларида кўпроқ учрайди.
Апрелда макиёни чуқурлиги 10
сантиметрча келадиган кичкина ўрача қазиб, унга ҳазон, хас-чўплар ёзиб 6 тадан 20 тагача тухум қўяди. Ту-хумдан чиққан жўжалар товуқ жўжалари каби ота-онасига эргашиб юради. Сентябрда какликлар
катта гала бўлиб олади. Тоғларга кўп қор ёғганда какликлар дарё водийларига ва
қишлоқларнинг атрофларига тушади. Бу
давр какликлар учун энг қийин
палладир. Чунки улар дон тополмай, дарё
ва сойларнинг қирғоқларида кўкариб ётган ўт ва йўсинлар билан овқатланади. Қишда каклик-лар доим гала бўлиб яшайди. Тунда қояларнинг тинч, пана жойларида ғуж бўлиб бир-бирининг пинжига кириб ухлашади. Каклик одамга тез ўрганади,тутилган какликлар қафасда боқилади.
Какликлар зарарли ҳашаротларни
қириб, катта фойда келтиради.