Главная | Регистрация | Вход | RSSShanba, 23.11.2024, 13:40

SOFT PORTAL OF UZBEKISTAN

Меню сайта
Категории раздела
Kompyuterlar uchun [16]
Mobil telefon uchun [10]
Foydali maslahatlar [13]
Sport yangiliklari [5]
Oshxona [4]
Avto Olam [3]
Bu qiziq ... [42]
She'riyat [10]
Kitoblar [8]
Shou-Biznes [0]
Ilm-Fan [3]
Kashfiyotlar [7]
Latifalar [1]
Buyuk Siymolar [21]
Ibratli hikoyalar [4]
Topishmoqlar [6]
Aforizmlar [19]
Yulduzlar biografiyasi [2]
Dasturlash tillari [6]
Eng-Eng-Eng [4]
Hayvonot dunyosi [14]
Qiziqarli masalalar [1]
Salomatlik [2]
O'simliklar dunyosi [1]
Maqollar [7]
E-Book [1]
Мини-чат
Наш опрос
Siz uchun qaysi biri kuchli Antivirus?
Barcha javoblar: 47
Статистика

Hozir saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

21:28
Календарь

Ҳозир қайси ой, қайси число, ҳафтанинг қайси куни? Буни сиз билан биз деворга осиб қўйиладиган, стол устида турадиган ёки чўнтагимизда олиб юрадиган календардан биламиз.

Календаримизнинг ватани — узоқ Нил соҳиллари, Қа-димги Миср. Мисрликлар каналларни ўз вақтида тозалаб қўйиш, тўғонларни тузатиш учун Нил дарёси қачон тоша бошлашини олдиндан билишлари керак бўлган. Агар Нил суви ўз вақтида тутиб қолинмаса, у денгизга бефойда. оқиб кетиб, қурғоқчиликдан бутун ҳосил нобуд бўлиши мумкин эди. Миср коҳинлари шу нарсани сезишдики, ёзги қуёш туриши (21 ёки 22 июнь) вақтида, энг қисқа тун-дан кейин саҳар пайтида осмонда ёруғ юлдуз Сотис (Си-риус) пайдо бўлар экан. Ана шу куни Нил тоша бошлайди. Коҳинлар Сотиснинг пайдо бўлишидан иккинчи марта пайдо бўлишигача 365 кун ўтишини ҳисоблашган. Бу узун бўлакни улар ҳар бири 30 кунлик 12 бўлакка бўлиш-ган (ҳозирги ойларимизни эсладингиз-а?), қолган 5 кунни йил    охирига    «қўшимча»    сифатида    жойлаштиришган.

Лекин коҳинлар бир ғаройиб нарсани сезиб қолишган: Сотис кечикар эди. 4 йилдан сўнг Сотис бир сутка, 8 йилдан кейин яна бир сутка кечиккан... Календарь бўйича йил тугаб бўлса ҳамки Сотисдан дарак бўлмаган. Календарь «шошарди». Коҳинлар хато қилганликларини тушунишди ва бир йил 365 куну 6 соатга тенг эканлигини ҳисоблаб топишди. Гўё фарқ унчалик катта эмасдек, лекин 4 йилда у роппа-роса бир суткани ташкил қиларди. Бироқ мисрликлар ўз календарларини қайта тузиб ўтиришмади.

Анча кейин — милоддан аввал 46 йилда Рим императори Юлий Цезарь мисрликларнинг календарига тузатиш ки-ритди. Унинг календарини Юлий календари деб атай бошлашди. Бунда ойлардаги кунлар сони бир хил эмас эди: бирида 30 кун, иккинчисида 31 кун, февралда ҳатто 28 кун. Ана шу энг қисқа ойга 4 йилда бир марта ошиқча бир кунни қўша бошлашди. Шундай қилинса, календарь илгарилаб кетмасди. Февраль ойи 29 кун келадиган йилни кабиса йили деб атаймиз, унда 366 кун бўлади.

Биз ҳозир фойдаланаётган календарга деярли яқин янги календарь ана шу тариқа пайдо бўлди. Деярли яқин, дедик. Гап шундаки, синчиклаб ҳисоблашлар натижасида бир йил 365 куну 6 соат эмас, балки 365 куну 5 соат 48 минут 46 секунддан иборат эканлиги маълум бўлди. Хўш, 11 минуту 14 секунд фарк бўлса, нима қилибди, дерсиз. Лекин 400 йилда 3 сутка йиғилиб, календарь «орқада» қола бошлайди.

Рим папаси Григорий XIII 1582 йилда календарга янги тузатиш киритди. Европадаги барча мамлакатлар аста-секин шу календарга ўтишди. Фақат Россияда ўша Юлий календаридан фойдаланиш давом этди. Улуғ Октябрь социалистик революциясидан кейингина (1918 йилда) мамлакатимизда ҳам янги календарь жорий қилинди. Юлий календари билан Григорий календари орасидаги фарқ ўша йили 13 кунни ташкил қилди. Шу 13 кунни ташлаб юборишга тўрри келди: 1918 йилнинг 31 январи-дан кейин бирдан 14 февралга ўтидди.

Янги календарь ҳам унчалик аниқ эмас: ҳар 3300 йилдан кейин унда бир сутка тўиланади. Ҳозир яна ҳам аниқроқ ва мукаммалроқ календарь тузиш лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда.

Категория: Kashfiyotlar | Просмотров: 1541 | Добавил: WebmasterUz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Yanvar 2011  »
DuSeChorPayJuShaYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта

Copyright MyCorp © 2024