Қачонлардир
бу
ҳайвон
ер
юзининг
деярли
ҳамма
жойида яшаган. Ҳозирги вақтда эса Африка ва Осиённиг айрим районларидагина сакланиб қолган, сони ҳам бир неча минг, холос. Камайиб кетиши бежиз эмас; каркидонни гўшти ва ёғи учун маҳаллий аҳоли, шохи билан савдо қилиш учун эса овчилар қириб ташлашмокда.
Бир
неча
ўн
йил
аввал
бу
ҳайвоннинг
шохи
Африкадан
хар
йили
ўнлаб
минг
килограмм миқцорда олиб кетиларди. Каркидон-нинг шохи катта бўлса ҳам (баъзи турларида узунлиги 70 сантиметргача
боради),
унчалик
огар
эмас;
унинг
ичи
говак
бўлиб,
ўзаро
ғоятда
жипс
сиқилган
юпқа
шох
моддадан
иборат
«қилча»-лардан ташкил топган. Юзлаб килограмм шох тўплаш учун эса қанча ҳайвонни қириб ташлаш керак бўлади! Ана шу сабабли ҳам каркидон ер юзида жуда кам қолган.
Бироқ
каркидоннинг
шохи
юпқа
«қилча»
лардан
иборат
эканлигига
қарамай,
у
даҳшатли
қурол
ҳисобланади.
Узунлиги
2—4
метр,
баландлиги
қарийб
2
метр
ва
огарлиги
2—3
тонна
келадиган
баҳайбат
ҳайвон
улкан
шохини
ўқталганича
учиб
келаётганини
бир
тасаввур
қилиб
кўринга!
Унинг
рўпарасида
ҳайвон
ёки
одам
турадими
—
бари
бир
уни
албатта
ҳалокат
кутади.
Аммо
қутурган
ҳайвон
яқинлашиб
келаётганида
сал
четга
ўтиш
кифоя
—
каркидон
ёнингиздан
ўтиб
кетади,
чунки
у
яхши
кўрмайди.
Каркидон ғазабланганда ҳар қандай ҳайвонни янчиб ташлай олади. Агар йирик ҳайвонлар бу «тирик танк» ка ҳужум қилишга ботина олишмаса, искабтопар ва чивинлар ундан заррача ҳам ҳайи-қишмайди.
Каркидон кундузи чангалзорда оёқларини чалиш-тириб ёнбошлаганча
қаттиқ
хириллаб
ухлаб
ётади,
тунда
эса
овга
чиқади.
Унинг
меъдаси
жуда
катта
—
узунлиги
1,5
метр,
эни
15 сантиметр келади. Шу сабабли ҳам каркидон бундай катта ошқозонни илдиз, майса, барг, хуллас, тўғри келган ўсимлик маҳсулотлари
билан
тўлдириши
учун
тоягга
кадар
ўтлаб
юриши
керак.