Главная » 2010»Dekabr»30 » Биринчи юқори даражали дастурлаш тиллари: COBOL ва FORTRAN
20:03
Биринчи юқори даражали дастурлаш тиллари: COBOL ва FORTRAN
Ўтган асрнинг
50-йилларида Грейс Хоппер бошчилигида янги дастурлаш тили ва компилятори В-О ни
ишлаб чиқишга киришилди. Янги тил дастурлашни инглиз тилига яқин тилда юажариш
имконини берди. 30 га
яқин инглизча сўзлар танланди.
1958 йилда В-О
системаси Flow-Matic номини ва тижорий маълумот-ларни қайта ишлашга
йўналтирилди. 1959 йилда COBOL (Common
Business Oriented Language – умумий тижоратга
йўналтирилган тил) тили иўлаб
чиқилди. Бу тил машинадан мустақилликка эга бўлган юқори даражали бизнесга
йўналтирилган дастурлаш тилидир. Машинадан мустақилликка эга бўлган дастурлаш
тилларида ёзилган дастурлар исталган турдаги ЭҲМ да махсус компиляторлар
воситасида бажарилаверади. COBOL тилини
яратишда ҳамГрейс Хоппер маслаҳатчи
бўлган.
1954 йилда FORTRAN (FORmula TRANslation) тили яратилаётгани ҳақидаги хабар чоп
этилди. Бу дастур IBM компаниясининг Нью Йоркдаги штаб квартирасида яратилди.
Уни а тузувчилардан бири Жон Бекус бўлди. У БНФ(НФБ - нормальная форма Бекуса –
Бекуснинг нормал формаси ) муаллифи бўлиб, бу форма кўплаб дастурлаш
тилларининг синтаксисини изоҳлашда қўлланилади.
Бу вақтда Европа
давлатларида машҳур тил ALGOL эди. Худди Фортран каби у ҳам математик
топшириқларга йўналтирилган эди. Унда ўша даврнинг илғор технологияси –
таркибли дастурлаш амалда қўлланган.
Кўплаб дастурлаш
тиллари ўтган асрнинг 60-70-йилларида пайдо бўлди. Узоқ вақт яшаган тиллар
сирасига BASIC тилини киритиш мумкин. Бу дастурлаш тили 1964 йилда Жон Кемени
ва Томас Курц бошчилигида Дартмут университетида ишлаб чиқилди. Муаллифларининг
фикрига кўра бу тил содда, ўрганишга осон ва мураккаб бўлмаган ҳисоблашларни
бажаришга мўлжалланган.BASIC кўпроқ
микро ЭҲМ ва шахсий компьютерларда кенг тарқалди. Дастлаб бу тил
таркиб(структура)ли бўлгани учун сифатли дастурлашни ўрганишга қийин бўлди.
1985 йилда унинг True BASICишлаб
чиқилди. Бу дастурни тузганларни фикрига кўра бу тил PASCAL кўра
мукаммалроқдир. 1991 йилда Visual BASICнинг биринчи версияси пайдо бўлди.