Қачон касаллик
сенинг қадам босишингни тўғрилаб қўйса, демак, у шифонинг бошланишидир. Қачон
фақирлик сени неъматларни муҳофаза қилишга мажбурласа, демак, бу бойликнинг
ибтидосидир. Қачон оғриқ – алам сени ёмон фикрлардан қайтишингга сабаб бўлса,
демак, бу оғриқ саодатнинг ибтидосидир. Қачон сенинг танҳоликда ёлғизланиб
қолишинг зулм ва унга ёрдамчи бўлиб қолишингга монеълик қилса, демак, бу
авлиёликнинг ибтидосидур. Қачон ўлим сени бадбахтлик ва унинг сабабларидан
узоқлаштирар экан, демак, бу ўлим ҳаётнинг ибтидосидур.
|