Ўтган асрнинг
90-йилларида "Сунъий интелект” номли бешинчи авлод компьютерлари ишлаб
чиқарилиши режалаштирилганди. Бу ишни асосий дастурлаш тилларида амалга ошириш
амри маҳол эди, шу сабабли лойиҳада сунъий интелект тиллари сифатида LISP ва PROLOG
тиллари танланди.
LISP дастурлаш
тили (1956-1959 йиллар) асосчиси Жон Маккарти бўлиб, у сунъий интелектнинг
отаси ҳисобланади. Айнан у биринчи бўлиб "сунъий интелект” атамасини ишлатган.
LISP тилида асосий элемент рекурсив ажратилган функциялар тушуниш бўлган.
Исталган алгоритм бир нечта рекурсив билан функциялар тўплами воситасида
изоҳланиши исботланган. Ушбу тилнинг асосий ғоялари кейинроқ Сэймур Пейперт
бошчилигида Масачусетстехнологиялар
институтида 70-йилларда болалар учун ишлаб чиқилган LOGO тилида қўлланилди.
PROLOG тили ҳам
1972 йилда Францияда сунъий интелект муаммоларини ечиш учун ишлаю чиқилди. PROLOG
тили ҳар хил фикрларни формал кўрнишда тавсифлаш, мантиқни мухокама қилиш,
компьютерни берилган саволларга жавоб бердиришга имкониятли ҳисоюланади.