Қачон сени
одамлар ёқимсиз нарсалар билан айбласалар, сен улардан хафа бўлиб, уларга жаҳл
қилма! Уларнинг бу қилмишлари учун гина сақлаб юрма! Балки қараб кўр, агар
уларнинг сўзи ҳақ бўлса уларни эмас, ўзингнималомат қил!Нима учун
ғазабланасан? Агар ўша сўзлар асосссиз бўлса, билгилки бу сенинг эркак
эканлигингни синаб кўриш учундир. Яхшилаб ўйлаб кўр, балки ғафлатдан
уйғонишнинг ёки яшириниб ётган фазилатларингни изҳор қилиш учунбу бир танбеҳдир. Доимо шуни ёдда тутгил –
ки, дурнинг қадри орифлар наздида ҳеч қачон тушган эмас. Ҳақиқатнинг юзи
оламлар Роббига асло махфий қолган эмас.