Главная » 2010»Dekabr»30 » Замонавий объектга йўналтирилган ва визуал дастурлаш тиллари
20:05
Замонавий объектга йўналтирилган ва визуал дастурлаш тиллари
Сўнги йилларда
компьютернинг дастурий таъминоти ривожланиши асосий йўналишларидан бири бу
объектга йўналтирилган дастурлаш
соҳаси бўлди. Обектга йўналтирилган операцион тизимлар (Масалан, Windows),
амалий дастурлар ва объектга йўналтирилган
дастурлаш (ОЙД) тизимлари ҳам
аммвийлашди.
Биринчи ОЙД
элементи Симула-67 (1967 й., Норвегия) тили бўлди. TurboPASCALда
5,5 версиясидан бошлаб ОЙД воситалари пайдо бўлди. Turbo PASCAL нинг ривожи
якуни якуни сифатида BORLAND филмаси томонидан DELPHI дастурлаш тизими
яратилиши бўлди. Ушбу система ёрдамида тез ва осон мураккаб бўлган график
интерфейсни дастурлашимконияти
мавжуд.1991 йилда Visual BASIC нинг I
версиясидан бошлаб бу тил тўлалигича объектга йўналтирилди
(1997 йил).
ОЙД тилларидан
яна бири 1995 йилда Жеймс Гослинг бошчилигидаSun Microsystems компаниясида яратилган JAVA тилидир. Уни ишлаб чиқишда
махсус ўрганиш талаб қилмайдиган, содда тилни мақсад қилинган.
JAVA тили максимал даражада С++ тилига ўхшаш бўлиши учун
яратилган яратилган JAVA Интернет учун дастурлар тайёрлашнинг идеал
воситасидир. Сўнги йилларда Microsoft компанияси томонидан C++давомчиси
сифатида С# (Cи шарп) тили яратилди.
1985 йилда Bell Labs (АҚШ) лаюораторияси С++
дастурлаш тили яратилганлигини хабарини берди. Бугунги кунда бу тил ОЙД тиллари
орасида машҳурдир. Бу тил ёрдамида исталганмашинаучун – шахсийдан то
суперкомпьютерларгача дастурлар ёзиш мумкин. Бу тилнинг асосчиси Бьорн
Страуструпдир.